ТУРСУНОВ

ТУРСУНОВ Муҳаммадали (1938.27.7, Қўрғонтепа тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). Андижон педагогика интини тугатган (1967). 1967 й. дан Қўрғонтепа туманидаги 35мактаб ўқитувчиси. Бошланғич синф хонасини техника воситалари ва лингафон аппаратлари билан жиҳозлаган. «Сеҳрли кубиклар», «Сеҳрли квадратлар», «Сеҳрли китобча» ихтиро қилган ва таълим жараёнида улардан фойдаланади. «Хумо» алифбо дарслиги муаллифи.

Loading...