ТУРСУНХЎЖАЕВ

ТУРСУНХЎЖАЕВ Саъдуллахўжа (1891 Тошкент 1938.4.10) давлат ва жамоат арбоби. Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири. Рустузем мактабида ўқиган (1898 — 1901). «Тараққийпарвар» ташкилотининг аъзоси сйфатида жадидчилик ҳаракатида фаол катнашган (1908 — 17). Абдулла Авлонип, Мунавварқори, Низомиддин Хўжаев ва б. билан ҳамкорлик қилган. Туркистон ўлкаси Озиқ-овқат халқ комиссарлигининг Москвадаги вакили (1917 — 18), Тошкент Эски шахар Совети ижроия қўмитаси раиси ўринбосари (1918), Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссари (1918 — 19), Миллий ишлар халқ комиссари, Ташқи ишлар халқ комиссари (1919). Туркистон Компартияси МК котиби, айни пайтда Бухоро Компартияси МК масъул котиби (1920 — 21). БХСРнинг Савдо ва саноат халқ нозири (1921), Туркистон АССР Марказий халқ хўжалиги Кенгаши раиси ўринбосари (1921 — 22), Помир области инқилобий қўмитаси раиси (1922 — 23). ХХСР Ижтимоий таъминот, савдо ва саноат халқ нозири (1923 24), ХХСР Нозирлар Шўроси раиси ўринбосари, Давлат режа комиссияси раиси, ХХСР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси (1924). Хоразм вилояти инқилобий қўмитаси раиси (1924 — 25). Ўрта Осиёда миллийҳудудий чегараланиш ўтказилгач, СССР Меҳнат ва Мудофаа Кенгашининг Ўзбекистон ССР бўйича вакили (1925 — 26), Ўрта Осиё сув хўжалиги қурилиши ташкилоти бошлиғи (1927), СССР^ Ер ишлари халқ комиссарлигининг Ўрта Осиё бўйича вакили (1928 — 34), Қозоғистон ССР Сув хўжалиги Бош бошқармасининг бошлиғи (1935 — 37). Турсунхўжаев «Миллий иттиҳод» Марказий қўмитаси аъзоси (1920 — 21) сйфатида БХСРда катта ташкилотчилик ишларини олиб борган.

Подшо Россияси ва совет режимига қарши сиёсий фаолияти учун Турсунхўжаев бир неча марта қамоққа олинган (1911 й. Қўқон; 1922 й. ; 1937.27.4, Олмаота). Тошкентда бўлган СССР Олий Суди ҳарбий коллегиясининг мажлисида отишга ҳукм қилинган ва ўша куни отиб ташланган. 1957 й. 1 авг. да окланган.

Ад.:Азиззода Л, Янги хает курашчилари, Турсунхўжаев, 1977; Валидий, Бўлинганни бўри ер [Хотиралар], Т., 1977; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб (Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.

Loading...