ТУШ

ТУШ, туш кўриш — уйқуаа содир бўладиган субъектив психик ҳодиса. Физиологик жиқатдан Туш бош мия катта ярим шарларининг тормозланмаган ҳужайралари фаолияти натижасидир. Чуқур уйқу пайтида бош мия пўстлоқ қисмининг ҳужайралари бутунлай тормозланади ва бунда туш кўрилмайди. Бош мия пўстлоқ қисмининг айрим бўлаклари тормозланмаганда шу жойлар кучсиз таъсиротларга сезгир бўлади. Шунда одам туш кўради. Тушда уйқудаги киши аниқ ва тасвирли кечинмаларнинг шоҳиди бўлади. Туш даги воқеалар бир-бирига боғлиқ, бир оз ноаниқ, ҳаяжонли, афсонавий туе олади. Туш, асосан, тез кечадиган уйқу фазасидан уйғониш вақтида ёки ундан сўнгги бир неча мин. давомида рўй беради, киши уни узоқ вақт ёдца сакдай олмайди. Киши сокин кечадиган уйқу фазасида ҳам Туш кўриши мумкин. Эрталабки уйғониш даврида Туш, одатда, узоқ давом этади (чунки бунда «тез кечадиган» уйқу вақти узоқроқ бўлади). Тушнинг хусусияти кишининг нерв системаси типига, унинг соғлиғига, маълум даврдаги кечинмаларига боғлиқ.

Prev Article

ТУХУМДОН

Next Article

ТУШПА