ТУТМЕС

ТУТМЕС — қад. миср ҳайкалтароши; мил. ав. 14-а. даяшаган. Фиръавн Амонхотеп IV (Эхнатон) саройида «ҳайкалтарошлар бошлиғи» мақомида бўлган. Мисрнинг қад. пойтахти — Ахетатон (ҳоз. Амарна)да ишлаган. Тутмес асарлари жаҳон санъатининг дурдоналаридир; у ишлаган фиръавн ва малика Нефертити (ҳоз. Қоҳира музейи, Берлин давлат музеии ва б. да) ҳайкаллари шаклининг ўта нозиклиги, қиёфаларининг ҳаяжонли улуғворлиги билан диққатга сазовор.

Next Article

ТУТҚАНОҚ