ТУВА (ТИВА) СОЙЛИГИ — Енисейнинг юқори ҳавзасида, Жан. Сибирь тоглари орасидаги сойлик. Тива Республикасида. Ғарбий Саян, Олтой, ТаннуЎла тоғ тизмалари ва Шарқий — Тува (Тива) тоғлари билан ўралган. Ғарбий — Хемчик ва Шарқий УлуғХем сойлигига бўлинади. Уз. 400 км, эни 25—70 км. Ер юзаси пастбаланд текислик, кам ўйилган. Бал. 600 — 900 м. Тошшагалли каштан тупрокларда бошоқлишувоқ дашт ўсимликлари ўсади. Қисман ҳайдалиб, экин экилади (буғдой, арпа, тариқ). Чорвачилик (асосан, гўштжун қўйчилиги) ривожланган. Тува (тива) сойлигида Чода, шунингдек, АкДовурак ва б. шаҳарлар бор. Тошкўмир (УлуғХем ҳавзаси) қазиб олинади.