ТУЯ

ТУЯ (Thuja), туйя,биота — сарвдошлар оиласига мансуб доим яшил бир уйли ўсимликлар туркуми. 5 тури Шарқий Осиё тоғларида (Ғарбий Хитой, Корея, Япония) ва Шарқий Америкада тарқалган. Даре қирғокдари пастликларида ва ботқокликларда усади. Дарахти бал. 12—18 м, баъзида 45 — 60 м га боради. Шохшаббалари пирамидасимон ёки конуссимон. Шохлари ётик, ёки тик кўтарилган. Новдалари нозик, қаттиқ барглари билан бирга тўкилади. Барглари тангасимон. Уруғлари япалоқ, қанотли, смолали. Икки тури — ғарб Т. си (Т. occidentalis; бўйи 12 м гача, июнда гуллайди, 100 й. дан ортиқ яшайди) ва улкан Туя (Т. plicata; бал. 45—60 м, шохшаббаси тиғиз пирамидасимон, ёғочи қимматбаҳо) шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда экилади.

Loading...