ТУЯЧИЛИК

ТУЯЧИЛИК — чорвачшшкнинг туяларни кўпайтириш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи тармоғи; туялар биологияси, селекцияси, зоотехникаси, хўжалик аҳамиятини ўрганадиган фан. Т. хўжаликлари чўл, чала чўл ва қуруқ дашт минтақаларида жойлашган. Иссиқ иклимга мослашган дромедар (бир ўркачли) туялар Ўзбекистоннинг жан. минтақалари, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Африка мамлакатларида, совуққа чидамли бактриан (икки ўркачли) туялар Ўзбекистоннинг шим. қисмида, Қозоғистон ва Қирғизистон, Россиянинг Астрахон вилояти, Қалмиқ чўлларида, Тува, Олтой ўлкасида, Монголия, Хитойнинг ғарбий минтақаларида етиштирилади ва улардан фойдаланилади.

Европа мамлакатларидан Испанияда ҳам туялар бор. Уларни 8-а. да маврлар Африкадан олиб ўтган. 1886 й. да туялар Австралияга ҳам келтирилган, қуруқ дашт иқлими, шўрхок чўллари туфайли туялар бу ерда яшаб кетган.

20-а. нинг 30—40-й. ларида Тошкент йилқичилик, туячилик, хачирчилик ва б. юкчи ҳайвонлар тажриба стясида туя ресурсларини ўрганиш, Туячиликда наслчилик ишларини ташкил этиш, уларни асраш, парвариш қилиш, улардан сифатли маҳсулотлар олиш каби мавзулар бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди (проф. лар В. А. Шчекин, И. И. Лакоза). Ҳоз. пайтда Туячилик соҳаси бўйича илмийамалий ишлар республика чорвачилик ва қоракўлчилик и. т. интларида олиб борилади. Олий ва ўрта махсус қишлоқ хўжалиги. ўқув юртларида Туячилик мустақил фан сифатида ўқитилади.

Абдусаттор Амиров.

Loading...