ТУЯҚУШЛАР

ТУЯҚУШЛАР (Struthioniformes) кўкрак тожсиз қушлар туркуми. 1 оила, 1 уруғ ва 1 тури — африка туяқуши бор. Ҳиндистон, Хитой, Монголия, Эрон, Украина ва Грециядан қазилма қолдиқлари маълум. Ҳоз. Африкада 3 кенжа тури тарқалган. Бўйи 270 см, оғирлиги 80—90 кг. Учолмайди; оёклари бақувват; кўриш, эшитиш органи яхши тараққий этган; соатига 70 км гача югуради. Уясини ерга ясайди; 7 — 9 та тухум қўяди. Тухуми йирик, уз. 150 мм, оғирлиги 1,5, баъзан 2 кг гача. Тухумини кечаси нари, кундузи модаси 40 кун босади. 3 ёшда вояга етади. Асосан, ўсимликлар, ҳашаротлар, майла умуртқали ҳайвонлар билан озиқлачади. Гўшти ва тухуми мазали; патлами чиройли. Бир қанча мамлакатларда тутқунликда кўпайтирилмоқда.

Loading...