ТУЯТИШ

ТУЯТИШ — хўраки, майизбоп узум нави. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача кертикли, юзаси силлиқ. Гули икки жинсли. Узум боши катта (бўйи 20—25 см), ўртача вазни 800—1000 г, цилиндрсимон, ғужумлари зич жойлашган. Ғужуми йирик, думалоқ, сарғишяшил. Сент. да етилади. Таркибида ўртача 23,4% қанд, 3,2% кислота бор. Гектаридан 120— 160 ц ҳосил олинади. Узумидан майиз солинади. Майизи мирик, сершира. Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ўстирилади.

Loading...