ТУЙНУК — бино девори, шифтига махсус ишланган тешик: тўртбурчак, дойра шаклида бўлади. Туйнук хона ичига ёруғлик тушишини, ҳаво алмашиниб туришини таъминлайди. Айрим кулба, ўтовларда ҳамда маҳаллий ошхона, тандирхоналарда шифтга, деворнинг юкрри қисмига ишланган Туйнуклар тутун чиқишига хизмат қилади. Масжид, мадраса, тим, тоқи каби биноларда Туйнук панжара билан безатилган. Ҳарбий истеҳком ва қалъа деворларида Туйнукдан ўқ отиш, душманни кузатиш ва б. мақсадларда фойдаланилади.