ТУЁҚ

ТУЁҚ — баъзи сут эмизувчилар (асосан, туёқлилар) бармоғи учидаги мугуз тузилма. Туёқ қурукликда ҳаракатланишга мослана бориш жараёнида тирноқнинг ўзгаришидан келиб чиққан. Юмшоқ ерда яшайдиган ҳайвонлар туёғи кенг ва ясси (мас., шимол буғуси), тоғларда ҳаёт кечирадиган ҳайвонлар туёғи эса ингичка ҳамда мустаҳкам (мас., эчки). Филлар туёғи бармоқнинг фақат олдинги қисмини ўраб туради.

Loading...