ТУЁҚЛИ

ТУЁҚЛИ — ўзбекларнинг юз қабиласидаги энг йирик уруғларидан бири. 19-а. да, асосан, Зарафшон водийсида яшашган. Бу ерга улар Сирдарё бўйларидан тахм. 17-а. да кўчиб ўтишган. 18-а. нинг охири — 19-а. нинг бошида Туёқлилар ўтроқ ҳаётга ўтганлар. 19-а. нинг 70-й. ларида улар Ўрта Зарафшон водийсининг 47 қишлоғида истиқомат қилган. Уларнинг сони 12 мингдан 20 минггача бўлган. Туёқлилар қуйидаги майда уруғларга бўлинган: чубот, урай, молакесеки, мирзакесеки, чангал, гурач. 1921 й. маълумотларига қараганда, Туёқлилар ўз ичига қуйидаги уруғларни олган: аламон, жабой, юмалоқбош, урай. Туёқли ларнинг бир қисми Зарафшон водийси қипчокларининг таркибига кирган. Ҳозирда Туёқли ларнинг авлодлари, асосан, Самарканд вилоятининг Булунғур, Жомбой ва Ургут туманларида, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Бахмал туманларида, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ва Тожикистоннинг Панжакент туманида яшайди.

Ад. Шониёзов К. Ш., К этнической истории узбекского народа, Туёқли, 1974.

Prev Article

ТУГУН

Next Article

ТУЗ КЎЛИ