ТУЗОҚ — куш ёки бошка овланадиган ҳайвонларни тутиш учун қўлланадиган мослама. Тузоқ ерга, дарахтлар ва буталар устига, ўтлар орасига, арикларга, кушлар юрадиган йўлкаларга қўйилади. Паррандалар тутишда Тузоқлар от ёли ёки думи қилидан, ингичка ипак, мис ва капрон иплардан тайёрланади. Улар оддий лой қотишмалари ёки бошқа оғир нарсаларга, қозиқларга, ўсимликлар пояларига маҳкамлаб қўйилади (яна қ. Киркик, Матрап).