
ТВЕН
ТВЕН (Twain) Марк (тахаллуси; асл исмшарифи Сэмюэл Ленгхорн Клеменс) (1835.30.11, Флорида, Миссури штати — 1910.21.04, Реддинг, Коннектикут штати) — америкалик ёзувчи, жақон адабиётининг йирик намояндаси. Ўспиринлик ва йигитлик йилларида дарбадарликда кун кечирган, турли касблар билан шуғулланиб, тирикчилик ўтказган, кейинчалик газ. таҳририятларида ишлаган. Фольклор сюжети асосида ёзилган «Калаверасдан чиққан машҳур сакровчи қурбақа» асари (1865)да соддадил америкаликларнинг ҳазилмутойибаси ва ҳаёти тасвирланган. 1867 й. да Европа ва Фаластин бўйлаб саёҳат қилган. «Чет эллардаги соддадил кишилар» (1869) юмористик очерклар, «Тобланганлар» (1872) очерклар китобларига кирган асарлар ана шу саёҳатлар таассуротлари асосида майдонга келган. «Зарҳал аср» (1873, Ч. Уорнер билан ҳамкорликда) романи молиявийсиёсий коррупция ҳақида, «Ялтироқ аср» (1874) сатирик романида эса жамият иллатлари ҳажв этилади. Юмористик ва сатирик йўсинда ёзилган «Эски ва янги ҳикоялар» (1875), «Теннесидаги журналистика» (1869), «Мени губернаторликка қандай сайлашгани» (1870), «Қишлоқ хўжалиги газетасига қандай муҳаррирлик қилдим» (1870) сингари тўпламларига кирган асарларида Америка хаётининг турли қирралари тасвирланган.
«Гекльберри Финнинг бошидан кечирганлари» (1884) романида америкача хдётнинг етук ижтимоий танқиди, мурувват ва илтифотнинг манфаатпарастлик ва шафқатсизлик билан ёнмаён мавжудлиги кўзга ташланса, «Қирол Артур саройидаги коннектикутлик янкилар» (1889) қиссасида ижтимоий қарамақаршилик дунёси крраланади. «Миссисипидаги эски даврлар» (1875), «Миссисипидаги ҳаёт» (1883) китоблари, «Шаҳзода ва гадо» (1882), «Овсар Вильсон» (1894), «Том Сойер чет элда» (1894), «Том Сойер — жосус» (1897), «Сирли нотаниш одам» (1916) каби роман ва қиссалар муаллифи.
Ёзувчининг 1895 й. даги жаҳон бўйлаб саёҳати «Экватор бўйлаб» (1897) китобида, шунингдек, памфлетлар туркуми, шу жумладан «Қоронғида ўтирган одамга» (1901), «Ҳарбий ибодат» (1923 й. да нашр этилган) асарларида акс этган.
Болаларга атаб ёзилган асарлари болалар адабиётининг мумтоз намуналари саналади («Том Сойернинг бошидан кечирганлари», 1876 ва б.). «Том Сойернинг бошидан кечирганлари» асари (А. Пирназаров таржимаси) ўзбек тилида бир неча бор нашр этилган. Шунингдек, «Гекльберри Финнинг бошидан кечирганлари», «Ҳикоя ва памфлетлар» (1959), «Шаҳзода ва гадо» (1962) ва б. асарлари хам ўзбек тилига таржима қилинган, мактаб дарсликларига киритилган.
Ас: Эзма Бесси, Твен, 1963; Янки ва қирол Артур, Твен, 1984; Овсар Вильсон, Твен, 1986.
Раҳматулла Иномов.