ТЯНЬШАН ЗИЛЗИЛАСИ

ТЯНЬШАН ЗИЛЗИЛАСИ — ер юзида содир бўлган энг даҳшатли ер қимирлашларидан бири, 1976 й. нинг 27 июлида Хитойнинг Тяньшан вилоятида бўлиб ўтган. Зилзила марказидан тарқалган тебраниш кучи 9—10 балл, магнитудаси 8 га етган. Иморат ва иншоотлар бутунлай яксон бўлган, 650 мингга яқин одам ҳалок бўлиб, 780 мингга яқини жарохатланган деб тахмин қилинади. Зилзила ўчоғидан тарқалган тўлқинлар радиуси 500 — 600 км келадиган жойларда ҳам кучли сезилган ва жуда катта иқтисодий зарар етказган.

Loading...