ТЯНЬШАНИТ

ТЯНЬШАНИТ (Тяньшан тоғлари номи билан аталган) — минерал. 1967 й. да топилган. Кимёвий таркиби Na2BaMn TiB2Si6O20. Қаттиклиги 6—6,5, зичлиги 3,3 г/см3. Мўрт. Гексагонал сингонияда кристалланади. Нотўғри шаклдаги йирик (5×6 см) кристаллар ҳолида бўлади. Ранги яшил, шишадек ялтироқ. Тяньшанит ишкррли сиенит уюмини кесиб ўтган пегматит томирида пирохлор, астрофиллит, бафертисит, данбурит, батолит, галенит, сфен, кальций билан бирга учрайди.

Loading...