ТЮДОРЛАР

ТЮДОРЛАР (Tudor) — Англиядаги к,ироллар сулоласи (1485—1603). Қизил ва Оқ гуллар урушидан сўнг ҳокимият тепасига келган. Янги дворянлар ва шаҳар буржуазиясига таянган. Тюдорлар ҳукмронлиги даврида абсолютизм шаклланган, инглиз черкови Ватикандан ажраб чиқиб, мустақил бўлган ва қирол ҳокимиятига тобе эттирилган (1534); 1588 й. Атлантика океанидаги савдо йўллари устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун Испания билан муваффақиятли уруш олиб борилган (1588 й. испанларни «Енгилмас армада» деб аталмиш флотининг тормор этилиши); Русь давлати билан савдо алоқалари ўрнатилган (1553). Энг машҳур вакиллари: Генрих VII, Генрих VIII, Эдуард VI, Мария I Тюдор, Елизавета 1.

Loading...