ТЮМЕНЬ

ТЮМЕНЬ — РФ Тюмень вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Тура дарёсидаги порт. Т. й. тугуни. Аҳолиси 501,4 минг киши (1998).

Т. Сибирда руслар эгаллаган дастлабки шаҳар, 1586 й. да мўғуллар шаҳри Чинги Тура ўрнида (14-а. дан маълум) вужудга келган. 1709 й. дан Сибирь губерняси, 1782 й. дан Тобол ноиблиги таркибида. 17-а. дан Т. Сибирь билан Хитой савдо йўлидаги муҳим транзит пункти. 19-а. нинг 40-й. ларида Сибирда даре пароходчилиги очилиши ва 1885 й. да Екатеринбург — Т. темир йўл қурилиши муносабати билан Тюменьнинг иқтисодий аҳамияти ўсди. 19-а. нинг 2ярмида Тюменьда кемасозлик, ўрмон ва балиқ саноатлари, гилам тўқиш кенг ривожланди. Шаҳар орқали дон, ун, кўн ва б. ташилди.

Муҳим саноат тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик (моторсозлик ишлаб чиқариш. бирлашмаси; кемасозлик, машинасозлик, приборсозлик, станоксозлик, «Нефтемаш» ва б. заводлар), ёғочсозлик, кимё, енгил, озиқ-овқат саноатлари, қурилиш машиналари, пластмасса, тиббиёт асбобускуналари корхоналари ва б. здлар ишлаб турибди. Камволмовут кти, пўстинмўйна, йигирувтўр тўқиш, гилам, тикувчилик, пойабзал фкалари бор. 1960 й. да электр иссиқлик маркази ишгатуширилган. Тюмень — нефтьгаз қазиб олиш саноати маркази. Тюменьдан нефть қувурлари ўтган. Шаҳарда 6 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 2 театр, ўлкашунослик музейи (1879 й. да ташкил қилинган), геол., нефть ва газ музейи, картиналар галереяси фаолият кўрсатади.

Loading...