ЦАНДЕР Фридрих Артурович

ЦАНДЕР Фридрих Артурович (1887.11.78, Рига – 1933.28.3, Кисловодск) — олим ва ихтирочи, ракета техникаси яратувчиларидан бири. Рига политехника интини тугатгач (1914), Рига ва Москвадаги саноат корхоналарида ишлаган (1920 й. гача). Реактив ҳаракат муаммолари билан 1908 й. дан шуғуллана бошлаган. 1921 й. да сайёралараро кема-аэроплан лойиҳасини эълон килган, 1924 й. да самолёт ва ракетани ўз ичига олган космик учиш аппарата (КУА) ни яратган; парвоз пайтида қўшимча ёнилғи сифатида КУАнинг иш бажариб бўлган қисмларини ёкиш ғоясини илгари сурган. 1930—31 й. да тортиш кучи 1,42 Н га тенг бўлган, сиқилган ҳаво ва бензиндан иборат ёнилгида ишлайдиган ОР-1 реактив двигателини, 1931—32 й. ларда суюқ ёнилғида ишлайдиган ОР-2 ракета двигатели ўрнатилган двигатель курилмасини ясади ва синаб кўрди. Цандер «10 двигатели» ва «ГИРД-Х» ракетаси лойиҳасини ишлаб чикди. Ойнинг тескари томонидаги кратер Ц. номи билан аталган.

Loading...