ЦАПФА

ЦАПФА (нем. Zapfen) — машина, механизм, станоклар ўқи ёки валининг таянч (мас, подшипник)ларга таяниб турадиган қисми. Ўқ ёки вал учидаги Цапфа турум , учларига яқин ёки ўрта қисмидаги Цапфа бўйин, тик валнинг пастки томонидаги қисми товон деб аталади. Турум ва бўйинлар цилиндрик, конус ва сферик шаклда, товонлар ҳалқасимон (битта таянч сиртли), баъзан тароқсимон (бир таянч сиртли) қилиб ясалади. Цапфанинг зарур шакл ва ўлчамдан хиёл бўлса ҳам оғиши механизмнинг ишига салбий таъсир қилади, шунинг учун у жуда аниқ қилиб тайёрланади.

Next Article

ЦАРЛИНО