ЦАЙДАМ СОЙЛИГИ

ЦАЙДАМ СОЙЛИГИ — Хитойдаги тектоник ботиқ. Уз. 700 км, эни 300 км гача, бал. 2600—2900 м. Наньшан, Куньлун, Олтинтоғ тоғлари ўраб туради. Туби текис. Иқлими кескин континентал, қуруқ. Янв. нинг ўртача т-раси —11° дан —15° гача, июлники 15—18°. Йиллик ёғин 25—50 мм, шарқида 150 мм гача. Майда шўр кўл кўп. Цайдам сойлигининг аксари қисми тошлоқ, қумли, гилли чўл, чала чўл ва шўрхокдан иборат. Шим.-ғарбий кисми денудацион текислик, жан.-шарқи аккумулятив текислик. Ўсимлик кам. Тоғ этакларида қамиш, бошоқлилар, юлғун, жузғун ўсади. Нефть ва ош тузи конлари бор.

Loading...