ЦЕФЕИДАЛАР

ЦЕФЕИДАЛАР — равшанлиги вақт бўйича текис ва даврий ўзгариб турадиган, пульсацияланувчи физик ўзгарувчан юлдузлар. Цефей юддуз туркумидаги 8 юлдуз номи билан аталади. Равшанлиги, одатда, 0,5 дан 6-юлдуз катталигигача. Равшанлигининг ўзгариш даври ҳар бир цефеида учун ўзгармас ва аниқ. Ўзгариш даврининг узунлиги, кўринма юлдуз катталиги, спектри, т-ра ва радиус нинг ўзгариши турли Цефеидаларда ҳар хил. Цефеидалар гигант ва ўта гигант юлдуз бўлиб, спектри Ғ ва G синфига мансуб.

Назарияга кўра, водороднинг «ёниши» натижасида кизил гигант юлдузда гелийли «ядро» ҳосил бўлади. Ядронинг гравитацион сиқилишида т-ра ва босимнинг ортишидан юлдуз кенгаяди. Босим ўсиши кескин катталашиб, кенгаяётган юлдуз мувозанат ҳолатидан чиқиб кетади ва шу қадар кенгаядики, ядросидаги босим қобиғидаги босимдан кам бўлиб қолади. Натижада Цефеидаларнинг тебраниши вужудга келади. Бу тебраниш сиқилиш даврида ионлашган Не нейтрал ҳолатга ўтиб, чиқаётган ёруғлик энергияси йўлини тўси-ши сабабли тўпланадиган энергия билан таъминланади. Цефеиданинг мутлақ катталиги қанча ортиқ бўлса, равшанлигининг ўзгариш даври ҳам шунча узун бўлади. Бу боғланишни америкалик астрономлар Ливитт ва X. Шепли аниқлашган (1918). Цефеидаларнинг ўзгариш даври билан мутлақ юлдуз катталикла-рининг ўзаро боғлиқлигидан уларгача бўлган масофалар ҳисобланади.

Loading...