ЦЕЛЕСТИН

ЦЕЛЕСТИН (лот. caelestis — зангори осмон) сульфатлар синфига мансуб минерал. Стронций, сульфат кислота бирикмасидан таркиб топган. Кимёвий таркиби SrSO4; Са ва Ва аралашган бўлади. Ромб сингонияда кристалланади. Кристаллари устунсимон, дисксимон, пирамидага ўхшаш. Донадор, толасимон, пластинкасимон, тупроқсимон агрегатлар ҳосил қилади. Ҳаво ранг ёки ҳаво рангкулранг, баъзан қизғиш ёки сарғиш хиллари мавжуд. Шишадек ялтироқ. Мўрт. Қаттиқлиги 3—3,5, зичлиги 4 г/ см3 чамасида. Асо-сий конлари оҳактош, доломит, гипслар билан боғлиқ. Хемогенбиоген чўкинди жинсларда хол-хол кўринишида ёки ғовакларни тўлдирувчи сифатида учрайди. Синонимлари: апотом, шютцит. Стронций ва унинг турли бирикмалари пиротехникада, махсус қотишмалар и. ч. да, рангли телевизор, лазер электроника ва б. да қўлланилади. Целестиндан стронций олинади. Ўрта Осиё, РФ (Волга бўйи, Урал), Буюк Британия, Германия, АҚШ, Италия ва б. жойларда конлари мавжуд. Ц. Ўзбекистонда кенг тарқалган. Фарғона водийси, Ўзбекистан ғарби ва жан. да бўр ва палеоген даврлари ётқизиқларида учрайди.

Loading...