ЦЕЛЛОФАН

ЦЕЛЛОФАН (целлюлоза ва юн. phonos — шаффоф) вискозадан махсус усулда олинадиган юпқа (0,01 — 0,06 мм) шаффоф материал. Сув ва ҳавони ўтказмайди. Мол ўраш, иссиқхоналарнинг устини ёпиш учун, озиқовқат саноатида (мас, колбаса тайёрлашда), матбаада (мас, китоб муқовасига қоплашда) ва б. мақсадларда ишлатилади. Ҳар хил кенгликда, ўрам-ўрам қилиб ишлаб чиқарилади.

Loading...