ЦЕЛЛУЛОИД

ЦЕЛЛУЛОИД (целлюлоза ва юн. eidos — кўриниш) шаффоф пластик материал; таркибида пластификатор ва бўягичлар бўлган коллоксилин (целлюлоза нитрат) асосидаги пластмасса. Ўлчов асбобларининг кўрсаткич ойналари, планшетлар, чизғичлар, музика асбоблари ва ёзув машиналари клавиатураларини тайёрлашда қўлланади. Ёнувчанлиги туфайли Целлулоиднинг ўрнига бошқа целлюлоза эфирлари ва синтетик полимерлар кўпроқ ишлатилмокда.

Loading...