ЦЕЛЛЮЛОЗА ЭФИРЛАРИ

ЦЕЛЛЮЛОЗА ЭФИРЛАРИцеллюлоза гидроксил гуруҳини алкиллаш ёки ациллаш натижасида олинган маҳсулотлар, умумий формуласи [С6Н7О2 OR3] (оддий Целлюлоза эфирлари) ва [С6Н7О2 (OCOR)3]n (мураккаб Целлюлоза эфирлари). Оддий Целлюлоза эфирларини синтез қилишнинг асосий усули ишқорли целлюлозага галогеналкиллар ёки алкил сульфатлар таъсир эттиришдан иборат. Бу жараён юқори (80—120°) т-рада олиб борилади. Оддий Целлюлоза эфирлари 30-50% ли NaOH муҳитида олинади. Этерификация 5—10 соат давом этади.

Мураккаб Целлюлоза эфирларини синтезлашда кислота ёки уларнинг ангидрид ва хлорангидридлари этерификацияловчи реагент вазифасини ўтайди. Мураккаб Целлюлоза эфирларининг энг кўп ишлатиладигани уларнинг минерал кислоталар, мас, нитрат кислота билан бирикмаси нитроцеллюлоза. Ц. э. қоғоз, тўқимачилик, лок-бўёқ саноати ва б. соҳаларда ишлатилади.

Loading...