ЦЕЛОСТАТ

ЦЕЛОСТАТ (лот. caelum — осмон ва юн. statos — қўзғалмас) — осмон гумбазининг суткалик кўринмас ҳаракати туфайли жойини ўзгартирадиган осмон ёритқичларини кузатишга имкон берувчи қўшимча астрономик асбоб. Айланиб турувчи ясси кўзгуси бўлиб, у ёритқич нурини қўзғалмас телескопга йўналтириб беради. Асосан, Қуёшни кузатиш учун ишлатилади. Целостатнинг экспедицион (олиб юрса бўладиган) ва стационар (муқим) турлари бор. Экспедицион Целостат, асосан, Қуёш тутилишларини кузатишга мослашган бўлиб, қуёш нурини телескоп объективига ёки камера кўзгусига йўналтириб беради. Стационар Целостатларни қўшимча ясси кўзгу билан ишлатишга тўғри келади. Целостат куёш телескопларида, спектрогелиоскопларда ишлатилади. Тошкент астрономия ин-тида Целостат курилмали спектрогелиоскоп, горизонтал қуёш телескопи бор.

Loading...