ЦЕМЕНТ САНОАТИ

ЦЕМЕНТ САНОАТИқурилиш ма-териаллари саноатининг энг йирик тармоғи. Портландцемент, пуццолан портландцементи, тошқол портланд-цементи, шифер, асбоцемент қувурлар, ганч, гил ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Цемент дастлаб 1824 й. да Англиянинг жан. даги Портленд ш. яқинида («портландцемент» номи шундан) инглиз ихтирочиси Ж. Асп-дин томонидан маълум нисбатларда қўшилган оҳак ва тупроқ аралашмаси-ни куйдириб олинган. 19-а. нинг 30-й. ла-ридан бошлаб Букж Британия, АҚШ, Россия, Германияда цемент з-длари қурила бошлади. 19-а. нинг 70-й. ларига келиб цемент жаҳон қурилиш техникаси ривожланишининг асосий йўнали-шини белгилаб, йигма темирбетоннинг кашф этилишига олиб келди. 20-а. давомида жаҳоннинг ривожланган мам-лакатларида Цемент саноати юқори суръатларда ўсди ва цемент и. ч. нинг умумий ҳажми 1500 млн. т ни ташкил этди (1998). Ўрта Осиёда биринчи бўлган Хильково (ҳоз. Бекобод) цемент з-ди 1913 й. дан қурила бошлаган. 1926 й. да корхона қайта ишга туширидди. 1932 й. да Қувасой цемент з-дида турли марка-даги цементлар ишлаб чиқарила бошлади. 50-й. лардан бу корхоналар кенгайтирилиб, к-тларга айлантирилди, уларда цементдан ташқари шифер, оҳак, асбоцемент қувурларни и. ч. йўлга қўйилди. Халқ хўжалигининг цементга нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадларида 1962 й. да йиллик қуввати 1,7 млн. т бўлган Оҳангарон цемент к-ти, 1976 й. да йиллик лойиҳа қуввати 3,4 млн. т бўлган Навоий цемент к-тининг 1-навбати (йиллик қуввати 1150 минг т) ишга туширилди. 70-й. лар ўрталарига келиб Цемент саноатида 3536 минг т турли маркадаги цемент ишлаб чиқарилди.

90-й. лар ўрталаридан тармоқ корхоналари акциядорлик жамиятларига айлантирилди, реконструкция ишлари амалга оширилди, чет эл технологиялари билан жиҳозланди. «Оҳангарон-цемент» акциядорлик жамияти ҳузурида «Оҳангарон рангли цемент» Ўзбекистон—Британия қўшма корхонаси ташкил этилди (1995). «Қизилқумце-мент» акциядорлик жамияти (собиқ Навоий цемент з-ди)да и. ч. қувватла-рини тўлиқ ишга солиш тадбирлари амалга оширилди. Ўзбекистан Цемент саноатида гидротехника ва ер ости иншоотлари қуришда юқори намлик ва музлаш шароитларида иш-латиладиган, сульфат кислотага чидамли М400 ва М500 маркали портландцемент, автомобиль йўллари ва аэропортлар қурилишида ишлатиладиган портландцемент, нефть ва газ қудуқларини бурғулашда ишлатиладиган тампонаж цементи, шунингдек, пуццолан цементи, оҳак ва май-даланган оҳак, шифер, қурилиш ган-чи, минерал пахта ва б. ишлаб чиқарилади. 2003 й. да Ўзбекистон Ц. с. корхоналарида 4062,5 минг т цемент, 313,7 млн. дона шартли шифер тахталари ишлаб чиқарилди (2002 й. да тегишлича 3926,7 минг т цемент; 298,8 млн. дона шартли шифер тахталари). Республика Ц. с. корхоналари маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинади. Хорижий мамлакатлардан АҚШ, Германия, Италия, Япония ва Франция цемент и. ч. бўйича жаҳонда етакчи ўринларни эгаллайди. Нуриддин Мусаев.

Loading...