ЦЕНТРИФУГА

ЦЕНТРИФУГА (рус. центр — марказ ва лот. fuga — қочиш) — бир жинсли бўлмаган бирикмалар — суспензиялар, эмульсиялар, шламлар (кукунсимон тоғ жинслари) ва б. ни марказдан қочма куч таъсирида таркибий қисмларга ажратувчи аппарат. Асосий қисми ўз ўқи атрофида катта тезликда айланиб турувчи ротор (барабан) ҳисобланади. Иш принципига кўра, Центрифуга тиндирувчи ва сузувчи (фильтрловчи) турларга бўлинади. Тиндирувчи Центрифуга суюлтирилган суспензиялардаги суюқ фазани тиндириш ва концентрацияланган суспензиялардаги қаттиқ фазани чўктириш учун ишлатилади. Сузувчи Центрифуга таркибида суюқ фазаси кам бўлган суспензиялар ва шламлардан қаттиқ фазани сузиб (ажратиб) олиш учун ишлатилади. Тузилишига кўра, Центрифуганинг яхлит роторли ва тешик-тешик (перфорацияланган) роторли турлари бўлади. Кейингисига сузувчи материал крпланади. Центрифуга яна узлуксиз ишлай-диган ва даврий ишлайдиган хилларга ҳам бўлинади. Юқори дисперсли системалар ва юқори молекуляр бирикмалар (мас, оқсиллар) ни тадқиқ қилишда ультрацентрифугалаш аппаратларидан фойдаланилади.

Loading...