ЦЕНТРИОЛЬ

ЦЕНТРИОЛЬ (лот. centrum, юн. kentrom — марказ, ўрта нуқта) — ҳайвонлар ва айрим ўсимликлар ҳужайрасининг мембранасиз органоиди. Центриольни инглиз микробиологи Ф. Флеминг кашф этган (1875). Центриоль Гольжи аппарата ёнига жойлашган; диплоид ҳужайраларда бир жуфт бўлиб, диплосома дейилади. Центриольдан бири етук (оналик), 2-си етилмаган (қизлик) бўлади. Кизлик Центриоль она Центриольнинг кичик нусхаси ҳисобланади. Интерфазанинг синтез ёки ундан кейинги даврида Центриоль 2 ҳисса ортади. Митоз профазасида диплосомалар бир-биридан итарилиб, митоз дукини ҳосил қилади. Полиплоид ҳужайраларда Ц. лар сони хромосомалар тўплами сонига мос келади. Центриоль юксак ўсимликлар, баъзи замбуруғлар, сувўтлар ва айрим содда ҳайвонларда бўлмайди. Центриоль найсимон тузилган; унинг девори 9 триплет микронайчалардан иборат.

Loading...