ЦЕРЕРА

ЦЕРЕРА (лот. Ceres) — кичик сайёра, астероид; 1801 й. да Ж. Пиацци кашф этган. Церера кичик сайёралар ичида энг каттаси бўлиб, диаметри 770 км, ўртача кўринма юлдуз катталиги 7,5. Қуёш атрофини 4,6 йилда бир марта тўлиқ айланиб чиқади. Цереранинг Қуёш атрофидаги орбитаси Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида жойлашган. Церера орбитасининг катта ярим ўқи, яъни унинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,77 астрономии бирликка тенг. Церера орбита текислигининг эклиптика текислигига оғмалиги /=10°,61, эксцентритети е=0,076. Ҳамма кичик сайёралар сингари Церера ҳам аниқ геометрик шаклга эга бўлмаган қаттиқ жисм бўлиб, ўз атмосферасига эга эмас.

Loading...