ЦЕРКОСПОРОЗ

ЦЕРКОСПОРОЗ — Cercospora авлодига мансуб замбуруғлар қўзғатадиган ўсимликлар касаллиги. Ўсимлик баргларида турли ўлчам, шакл ва рангдаги доғлар пайдо бўлиши билан тавсифланади. Касаллик кучли ривожланганда барглар қуриб қолади. Церкоспороз қўзғатувчилари вегетация даврида тарқалади, ўсимликнинг зарарланган қолдикдарида қишлайди. Энг кўп тарқалган ва зарарлилари лавлаги, картошка, ток ва мевали дарахтлар Церкоспороз ларидир. Кураш чоралари: картошка ва лавлаги далаларида ҳосил йиғилгандан кейин майдонни тозалаш, фосфор-калийли ўғитлар билан озиқлантириш, фунгицидлар пуркаш; мевали дарахтлар ва токларнинг зарарланган қисмларини ва тўкилган баргларини ёқиб юбориш; шохларни қирқиш; фунгицидлар билан ишлов бериш.

Loading...