ЦЕСАРКА

ЦЕСАРКА (полякча — cesarka) , xo-наки цесарка — цесаркалар оиласига мансуб парранда. Ғарбий Африкада яшайдиган ёввойи кулранг цесарка (Numida meleagris) дан келиб чиққан. Дастлаб, Цесарка Юнонистон ва Римда хонакилаштирилган. Танасининг уз. 30—75 см, бўйни калта, бўйнининг устки қисми ва боши патсиз. Бошида жигарранг тожи ва оқ-қизғиш шокиласи бор. Тумшуғи эгикроқ, узунлиги ўртача, ёнлари сиқиқроқ. Қанотлари қисқа, думи калта. Патларида ялтироқ ола-чипор доғлари бор, танасига ёпи-шиб туради. Кўк, оқ, кулранг ва б. тусли. Цесарка жуда ҳаракатчан: учади ва тез югуради. 5—8 йил яшайди. 6—8 ойлигида жинсий етилади. 2—3 й. тухум олиш учун фойдаланилади (4—6 та макиёни учун битта эркаги қўйилади). Цесарка гўшти учун бокилади. Нари 1,7—1,8 кг, макиёни 1,8—2 кг гўшт беради. Йилига 70—120 та тухум қилади. Тухуми 42—45 г, узоқ сақланади, сариғида кўп миқдорда каротиноидлар бор. Жўжалари 28 суткада тухумдан чиқади. Цесарка деярли барча мамлакатларда тарқалган. Сибирь ва Қозоғистонда, Ғарбий Европа мамлакатларида махсус хўжаликларда етиштирилади.

Loading...