ЦЕСТОДОЗЛАР

ЦЕСТОДОЗЛАРцестодалар ва уларнинг личинкалари қўзғатадиган инвазион касалликлар (гельминтозлар). Одам ва ҳайвонларда учрайди. Цестодаларнинг етилган (тасмалик) шакллари одам ҳамда ҳайвонлар ичагида яшайди ва урчийди, улар тухуми ахлат билан ташқи муҳитга чиқади ва личинка даври оралиқ хўжайин (чўчқа, ҳўкиз, балиқ ва б.) танасида кечади. Цестода личинкалари — финналари (қ. Финка) одамга чала пиширилган балиқ, қорамол гўштини истеъмол қилганда ўтади. Улар одам ингичка ичагида жинсий етилади ва паразитлик қилади. Цестодаларнинг эхинококк шакли одам ва ўтхўр ҳайвонларнинг жигар, ўпка, мия, кўмик ва ҳ. к. аъзоларида паразитлик қилади. Етук цестодалар қўзғатадиган касалликлар бирмунча енгилроқ кечиб, баъзан ҳазм аъзолари ва нерв системаси фаолияти бузилади. Цестода личинкалари қўзға-тадиган эхинококкоз, цистицеркоз, ценуроз каби касалликлар анча оғир ўтади. Касалликнинг шаклига қараб даволанади. Олдини олиш учун гушт маҳсулотларини етарли пишириб истеъмол қилиш, уй ҳайвонлари (итлар) билан яқин мулоқотда бўлмаслик, оқар сувлар ва ўтлоқ жойларни ифлослан-тирмаслик, шахсий ва овқатланиш гигиенасига қатъий риоя килиш, беморларни тўла-тўкис даволаш зарур.

Ҳайвонларда авителлиноз, мониезиоз, ценуроз, цистицеркоз, эхинококкоз ва б. учрайди. Ичак Ц. ида овқат ҳазм қилиш бузилади, эхино-коккозда жигар, ўпка соҳаларида оғриқ пайдо бўлади, қўйлар ценурозида эса ҳаракатни бошқариш бузилади. Касал ҳайвонлар ўсмайди, озади. Касаллик антигельминтлар билан даволанади. Олдини олиш ва кураш чоралари гелъминтсизлантириш ва ветеринариясанитария қоидаларига риоя қилишдан иборат.

Loading...