ЦЕЗИЙ

ЦЕЗИЙ (лот. caesius — зангори, ҳаво ранг, Caesium) , Cs-Менделеев даврий системасининг I гурухига мануб кимёвий элемент; тартиб раками 55, ат. м. 132,9054. Табиий Цезий 1 та изотоп 133Cs дан иборат. Унинг 15 дан ортиқ сунъий радиоактив изотоплари олинган. Булар ичида энг барқарори l37Cs (T|/2 = ЗЗй.).

Цезий дастлаб 1860 й. да Р. Бунзен ва Г. Кирхгоф томонидан Германиянинг Дюрктейм минерал сувларини спектрал усудца текшириш натижасида кашф қилинган. Металл Цезийни дастлаб К. Сеттерберг 1882 й. да суюқлантирилган цезий цианидни электролизлаб олган. Цезийнинг спектрида 2 зангори чизиқ мавжуд.

Цезий нодир элемент. Ер пўстининг масса жиҳатидан 7-10~4% ини ташкил этади. Цезий поллуцит номли минерал (алюмосиликат) ҳосил қилади. Цезий бирикмалари минерал сувлар таркибида ва тирик организмларда бўлади. Цезий оз микдорда базальт, гранит, диабаз каби тоғ жинслари таркибида учрайди. Лепидолит (ёки поллуцитдан) литий, калий, рубидий ва кальций ажратилганидан кейин Цезий бирикмалари олинади. Соф Цезий олиш учун Ц. галогенидлар кальций билан кайтарилади.

Цезий сарғиш-пушти рангли, енгил, жуда юмшоқ ишқорий металл. Суюқланиш т-раси 28,5°, қайнаш т-раси 705°, зичлиги 1,90 г/см3 (20°да). Цезийнинг ёругликка сезгирлиги барча ме-талларникидан юқори.

У жуда фаол металл, ҳавода ўз-ўзидан алангаланади, ҳатто вакуумдан ҳам ўзига кислородни тортиб олади. Цезий парафин мойида сакланади. Цезий сув билан шиддатли реакцияга киришиб, цезий гидроксид CsOH ҳосил қилади; бунда водород ҳам ажралиб чиқади ва портлаш юз беради. Цезий галогенлар билан аланга ҳосил қилиб, шиддатли реакцияга киришади. Цезийнинг олтингугурт билан реакцияси ҳам шу тарзда боради. Цезий кучли қайтарувчи. 300° даёқ SiO2 дан кремнийни қайтаради. Цезий фотоэлементлар и. ч. да, баъзи бирикмалари тиббиётда, Csl, CsBe дан тайёрланган призмалар инфрақизил спектроскопияда ишлатилади. Цезий бирикмаларидан катализда ҳам фойдаланилади.

Loading...