ЦИАНИДЛАР

ЦИАНИДЛАРцианид кислота (HCN) тузлари. Умумий формуласи MeCN (бу ерда Me — 1 валентли металл). Кўпчилик оддий Цианидлар рангсиз. Ишқорий ва ишқорий-ер металларнинг Ц. и сувда эрийди. Оғир металларнинг Ц. и (симоб цианиддан ташқари) сувда оз эрийди. Цианидлар оксидланганда цианатлар ҳосил қилади. Цианидлар олтин ва кумушни рудалардан ажратиб олишда, фотографияда қўлланади. Цианидлар жуда заҳарли.

Loading...