ЦИКЛОИДА

ЦИКЛОИДА (юн. kykloeides — доира-симон) — текисликда бир тўғри чизиқ бўйлаб сирпанмай ғилдировчи айланадаги нуқта чизадиган ясси эгри чизиқ. Айнала Циклоиданинг ясовчиси деб аталади. Нуқга айлананинг ўзида ётса, од-дий Циклоида, айлана ичида ётса, қисқартирилган Циклоида, айлана ташқарисида ётса, узайтирилган Циклоида ҳосил бўлади. Мас, қордан ясалган тепалик сирт Ц. шаклида бўлса, ундан тез сирпаниб тушилади. Циклоида сиртида тебраниб ҳаракатланаётган оғир шарчанинг тебраниш даври унинг амплитудасига боғлиқ бўлмайди. Бу хоссадан фойдаланиб X. Гюйгенс маятникли соат ясаган. Циклоидага дойр дастлабки тадқиқотларни 16-а. да Г. Галилей олиб борган. Кейинчалик Р. Декарт, Б. Паскаль ҳам Ц. билан шуғулланишган. Циклоида техника ва механизмлар назариясида қўлланади.

Loading...