ЦИЛИНДР ҚУВВАТИ

ЦИЛИНДР ҚУВВАТИбуғ машинаси, ички ёнув двигатели ва б. поршенли машиналарнинг бир цилиндрида вужудга келадиган қувват. Унинг қиймати поршеннинг ўртача тезлиги, цилиндр диаметри ва ҳажмига боғлиқ. Цилиндр қуввати ҳар хил машина учун турлича бўлади. Mac, Андижондаги «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси ишлаб чиқарган уч цилиндрли «Тико» автомобили учун Цилиндр қуввати 41 о. к. (цилиндр ҳажми 796 см3), уч цилиндрли «Дамас» автомобили учун 38 о. к. (цилиндр ҳажми 796 см см3), тўрт цилиндрли «Нексия» автомобили учун 75 о. к. (цилиндр хажми 1488 см3), Самарқанд-даги «СамКоч-Авто» қўшма корхонаси ишлаб чиқарган, 4 цилиндрли турбодизель ўрнатилган IVECO 8040.25 юк автомобили учун 115 о. к. (цилиндр ҳажми 3908 см3)га тенг.

Loading...