ЦИЛИНДР

ЦИЛИНДР (юн. Kylindros — вал, ғал-так) — 1) математикада — цилиндрик сирт ва иккита параллел текислик б-н чегараланган жисм. Параллел текисликларнинг цилиндрик сирт билан чегараланган қисмлари Цилиндрнинг асослари деб аталади. Агар Цилиндрнинг асослари доиралардан иборат бўлса, бундай Цилиндр доиравий Цилиндр дейилади. Цилиндрни чегараловчи цилиндрик сиртнинг параллел текисликлар орасидаги қисми цилиндрнинг ён сирти дейилади. Агар цилиндрик сирт ясовчилари Цилиндр ясовчисига перпендикуляр бўлса, у тўғри Цилиндр деб аталади. 2)техникада — машина ва механизмларнинг механик иш энергиясини суюқлик ёки газнинг босим энергиясига ёки, аксинча, айлантириб берадиган детали. Ички цилиндрик бўшлиғида поршень ёки плунжер ҳаракатланиб, поршеннинг гоҳ у томонидаги, гоҳ бу томонидаги бўшлиқ ҳажмини ўзгартириб туради. Агар поршеннинг фақат бир томонидаги бўшлиқцан фойдаланиладиган бўлса, Цилиндрнинг бир томони қопқоқ б-н беркитилади, агар иккала томонидаги бўшлиқдан фойдаланиладиган бўлса, иккита қопқоқ ва поршенни ползунга туташтирувчи шток кўзда тутилади. Гидравлик (суюкликли) ва пневматик (ҳаволи) юритмаларда (металл кесиш станоклари, пресслар, кўтаргичларда), шунингдек, баъзи поршенли машиналарда Цилиндр алоҳида деталь тарзида қилинади. Кўп цилиндрли поршенли машиналар (ички ёнув двигателлари ва б.)да кўпинча Цилиндрлар умумий блокка бирлаштирилади. Бунда Цилиндрлар бир қатор (қаторли двигатель), маълум бурчак остида (V-симон двигатель) ёки рўпарама-рўпара (оппозит двигатель) жойлаштирилади. Айланма ҳаракатланувчи насослар ва гидромоторларда Цилиндр кўпинча ўққа радиал ёки параллел равишда роторта жойлаштирилади.

Автомобилларнинг ички ёрув двигателлари Цилиндр ларида бевосита ёнилғи ёнганда ҳосил бўладиган газларнинг кенгайиш босимидан фойдаланилади. Цилиндр ичида поршень илгарилама-қайтма ҳаракатланиб туради. Кривошип-шатунли механизм поршеннинг илгариламақайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига айлантириб беради.

Loading...