ЦИНЬ

ЦИНЬ — Қад. Хитой подшолиги. Мил. ав. тахм. 10-а. да вужудга келган. Дастлаб Чжоу сулоласига қарам бўлган. Унинг тарки-бига ҳоз. Шэньси вилоятининг гарби ва шим.-ғарбий қисми, Ганьсунинг шарқий ва Сичуаннинг шим. қисми кирган. Чжаньго даврида (мил. ав. 5-а. лар) Хитойда Чжоу монархиясидан мустакил бўлган 7 та энг қудратли давлатлардан бири ҳисобланган. Циньнинг кучайиши Шан Янь ислоҳотлари билан боғлиқ бўлган. Мил. ав. 4-а. ўрталарида бошқа подшоликлар билан кураш бошланган ва мил. ав. 221 й. га келиб улар бўйсундирилган. Бунинг натижасида марказлашган Цинь империяси барпо этилган.

Loading...