ЦИНДАО

ЦИНДАО — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Шаньдун провинциясида. Аҳолиси 6,99 млн. киши (1999). Транспорт йўллари чорраҳаси. Сариқ денгиз бўйидаги йирик денгиз порти. Мамлакатнинг тўқимачилик (ип ва жун газлама, зиғир, трикотаж) саноати маркази. Транспорт ва б. машинасозлик, радиотехника, металлургия, кимё, электроника, резина, озиқ-ов-қат, кўн-тери, цемент саноати корхоналари мавжуд. Балиқ ва б. денгиз ҳайвонлари овланади. Океанография и. т. института, денгиз музейи бор.

Loading...