ЦИНКИТ

ЦИНКИТ — оддий оксидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби ZnO. Одатдаги аралашмалари: MgO (9% гача), РЬО (5,3% гача) ва FeO (1,1% гача). Гексагонал сингонияда кристалланади. Одатда, донадор тўпламлар ҳолида учрайди, кристаллари сийрак. Ранги тўқ сарикдан тўқ қизилгача. Кам учрайди. Қаттиқлиги 4—5; зичлиги 5,6—5,7 г/см3, ярим ўтказгич. Олмосдек ялтирайди. Шаффоф, мўрт. Виллемит, франклинит ва б. камёб минераллар билан бирга контакт-метасоматик конлардаги қайта кристалланган оҳактошларда учрайди. Zn рудаси сифатида АҚШнинг скарн типидаги Франклин конида қазиб чиқарилади; баъзи қўрғошин-рух конларида ҳам топилган.

Loading...