ЦИНЦИННАТИ

ЦИНЦИННАТИ — АҚШнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Огайо штатида. Аҳолиси 331,3 минг киши (2000). Огайо дарёси бўйидаги порт. Т. й. ва автомобиль йўллари чорраҳаси. АҚШнинг йирик саноат, савдо-молия ва маданият маркази. Станоксозлик, авиация двигателлари и. ч., электротехника саноати корхоналари мавжуд. Саноат жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Кимё саноати (совун ва кир ювиш воситалари, косметика, дори-дармонлар и. ч.) ривожланган. Озиқ-овқат, полиграфия корхоналари ишлаб турибди. Музейлар, ун-т бор. Шаҳарга 1788 й. да асос солинган.

Loading...