ЦИНХАЙ

ЦИНХАЙ — Хитойнинг шим.ғарбий қисмидаги провинция. Майд. 721 минг км2. Аҳолиси 5,03 млн. киши (1999), аксари қисми хитойлар, шунингдек, тибет, дунган, қозоклар ҳам яшайди. Маъмурий маркази — Синин ш. Ер юзаси, асосан, тоғ ва текисликлардан иборат. Цайдам сойлиги шимдан Наньшан ва Олтинтоғ, жан. дан Куныгун тоғлари билан ўралган. Жа-нуброкда Тибет тоғлигининг шим.-шарқий кисмлари жойлашган. Иклими кескин континентал, қиши совуқ ва ёзи салқин. Йиллик ёғин 300—500 мм. Янцзи, Хуанхэ, Меконг дарёларининг бошланиш қисмлари Цинхай ҳудудида. Кўл кўп, энг йириги — Кукунор. Ц. — Хитойнинг иқтисодий жиҳатдан камроқ ривожланган провинцияси. Қ. х. да яйлов чорвачилиги етакчи. Асосан, қўй ва эчки боқилади. Чорва-чиликнинг асосий маҳсулоти — жун ва гўшт. Деҳқончилик б-н дарё водийларида шуғулланилади. Донли экинлар, шунингдек, рапс, картошка ва полиз экинлари етиштирилади. Нефть, тоштуз, қўргошин ва рух рудалари конлари топилган. Нефтни қайта ишлаш з-длари, металлургия ва машинасозлик саноати, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Қадимда провинция ҳудудида жун, кейинроқтуфон қабилалари яшаган. 1417-а. ларда мўғуллар қўл остида бўлган. 18-а. нинг 20-й. ларида Хитой назорати остига ўтган. 1928 й. дан Хитойнинг Цинхай провинцияси.

Loading...