ЦИРК

ЦИРК (лот. circus — доира, айлана) — санъат тури. Акробатика, гимнастика, эквилибристика, клоунада, жонглёрлик, полвонлик, иллюзионизм, от ўйинлари, дорбозлик, ҳайвон ўргатиш каби жанрларни ўз ичига олади. Цирк артисти ақл бовар қилмайдиган ўйинлар кўрсатиб, инсоннинг чексиз имкониятларини намойиш этади, унинг акли, эпчиллиги, жасурлиги, куч-қудратини улуглайди ва Циркнинг ўзига хос бадиий ифода воситалари орқали руҳан ва жисмонан баркамол инсоннинг умумлашган бадиий образини яратади. Бу образ — трюклар, яъни моҳирлик ва эпчиллик билан бажариладиган ҳаракатлар ёрдамида очилади, артистнинг бошқа ифода воситалари — актёрлик маҳорати, пластикаси, имо-ишорасидир. Ҳар бир цирк томошаси — цирк санъатининг мукаммал бадиий асари. Турли жанрдаги бир неча томошалардан цирк дастурлари тузилади.

Цирк синтетик санъат бўлиб, театр, хореография, вокал, рассомлик, кино элементларидан фойдаланади. Инсонпарварлик, байналмилаллик ғояларини тарғиб этиб, халқчиллиги, оммавийлиги, демократик йўналиши билан ажралиб туради. Цирк қадимдан маълум бўлиб, одамларнинг мехнат жараёни, урф-одатлари, томошалари, ҳарбий ва спорт машкларидан юзага келган. Халқ сайилларида намойиш этиладиган май-дон томошалари ва театрлаштирилган спорт мусобақалари такомиллаша бо-риб, санъат турига айланган. Циркнинг алоҳида жанрлари Қад. Миср, Рим, Юнонистон, Хитой ва б. мамлакатларда мил. ав. 1-минг йилликдан бошлаб ривожланган. Кдц. Римда мил. ав. 6-а. дан бошлаб, эллипс шаклидаги отчопарларда ўтказиладиган чавандозлик мусобақаларида акробатлар, дорбозлар, жонглёрлар, гладиаторлар, ҳайвон ўргатув-чилар ва б. ўз томошаларини намойиш этишган. Кдц. Хитойда (мил. ав. 3—2-а. лар) акробатика, гимнастика, эквилибристика, иллюзионизмнинг ўзига хос ўйинлари кенг тарқалиб, улар анъанавий театр томошалари билан уйғунлашиб кетган. Қад. Арманистон ва Грузия амфитеатрларида гоҳ театр, гоҳ цирк томошалари кўрсатилган. Киевдаги Авлиё София ибодатхонаси (1037) деворларида созанда, полвон, муаллақчи, от устида машқ килаётган чавандозлар акс эттирилгани бу ерларда цирк томошалари кўрсатилганидан далолат беради. Урта аерларда Циркнинг ривожланишида халқ сайёр артистлари алоҳида роль ўйнаган. 12-а. дан бошлаб, аввал Италияда, сўнг Европанинг бошқа мамлакатларида махсус от миниш мактаблари очилди ва бу ерда дастлабки цирк чавандозлари таълим олди. 1770 й. Ф. Астлей Лондонда чавандозлик мактабини очади, 1780 й. эса алоҳида амфитеатр қуриб, ўргатилган отлар иш-тирокида томошалар кўрсата бошлади. Бу томошаларда ҳайвон ўргатувчилар, клоунлар, дорбозлар катнашадилар ҳамда тарихий мавзудаги театрлаштирилган саҳналарда роллар ижро этишган. Ф. Астлей амфитеатри жаҳонда биринчи стационар цирк ҳисобланади. 1807 й. А. Франко Парижда «Олимпия цирки»ни очди ва шу йилдан бошлаб «цирк» атамаси кенг ишлатила бош-ланди. 19-а. нинг 2-ярмида Европа мамлакатларида ҳамда Шим. Америкада Цирк кенг ривожланди. Йирик шаҳарларда йирик цирк бинолари қад кўтарди: Москвада К. Гинне (1866) ва А. Саламонский (1880), Берлинда Г. Шуман (1868), Петербургда Г. Чинизелли (1877), Брюсселда Э. Вульф (1892) цирклари ва б. 1873 й. тадбиркор Т. Барнум АҚШда маҳобатли кўчма цирк қуриб, томошалар бир вақтнинг ўзида 3 та манежда намойиш қилинган. 19-а. нинг охирига бориб, ҳоз. тушунчамиздаги кўп жанрли цирк дастурлари шаклланди.

Цирк Шарқ мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистан ҳудудида қадимдан маъ-лум бўлган. Афросиёб, Парфия, Холчаён, Панжикент, Хоразмда мил. ав. 3-а. — мил. 2-а. га оид қазиш ишлари жараёнида топилган бир қатор тасвирий санъат асарлари ва полвон, муаллақчи, масхарабозларнинг ҳайкалчалари, ўрта асрларга оид адабий манбалар бу ерда цирк томошаларининг кенг тарқалганлигини кўрсатади. Баъзи ман-балар Амир Темур саройида дорбозлар, полвонлар, муаллақчилар ҳамда ўргатилган филлар ва отлар томошаси кўрсатилганини тасдиқдайди.

Асрлар мобайнида ўзбек цирки майдон томоша санъати сифатида ривожланиб келган. Халқ байрам ва сайилларида, бозор майдонларида дорбозлар, симбозлар, чиғирикчилар, «бесуяк» муаллақчилар, ҳайвон ўргатувчилар, найрангбозлар, ёғочоёқ ва б. анъанавий цирк жанрлари ўйинчилари томоша кўрсатганлар. 18—19-а. лар ўзбек цирки артистлари қўшни мамлакатлар — Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Россия шаҳарларида ўз санъатини намойиш этганлар. 19-а. нинг охирларида Туркистон ўлкасига Европа услубидаги бир кагор цирк гуруҳлари гастролга келишган, Германия, Франция, Италия, Англия, Россия, Польша артистлари маҳаллий аҳолини жаҳон Цирк билан таништирди. Кўп йиллар мобайнида Ф. Юпатов, В. Жигалов, М. ва С. Баранскийлар, А. Козирков, А. Борги, Р. Капито, В. Сур, А. Макаров, М. Високинский, Е. Гамкрелидзе ва б. цирк тадбиркорлари Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Урганч каби шаҳарларда цирк томошаларини уюштиришган. Европа цирки таъсирида тарқоқ ҳодда фаолият юритаётган ўзбек цирки артистлари орасида гуруҳларга уюшиш кучайди. Натижада 20-а. бошида Баратбой, Муллабой Мансуров (Муллабой Мансуров цирки), Латофат Саримсоқова, Раҳмон Абдухалиловлар раҳбарлигидаги дастлабки миллий профессионал цирк жамоалари ташкил бўлди. Уларнинг репертуари, асосан, анънавий уйинлардан иборат бўлиб, айрим ҳолларда Европа томошаларини ҳам ўз ичига олган. 1920 — 30 – й. ларда Ўзбекистонда давлат цирклари б-н бир қаторда хусусий цирклар ҳам фаолият кўрсатган. 1942 й. да Тошкентда биринчи миллий жамоа ташкил этилди. Бадиий раҳбари Тошканбой Эгамбердиев, саҳналаштирувчи реж. лар Хўжаев ва Н. Байкалов, балетмейстер Али Ардобус, рассом Ш. Шораҳмедов, композитор М. Ниёзов бўлган. Уч қисмдан иборат театрлашти-рилган цирк томошасида етакчи артистлар билан бир қаторда, анъанавий цирк ўйинчилари хам қатнашган. 1950—80 й. лар ўзбек цирки жамоаси миллий руҳда ишланган дастури билан кўпгина мамлакатларда гастролда бўлди. 1950 й. дан Тошкентда «Саҳнадаги цирк» кўчма корхоналар Дирекцияси иш бошлади. 20-а. да ўзбек циркининг ривожланишига Тошканбоевлар, Зарифовлар сулоласи, Хўжаевлар, Мадалиевлар сулоласи, Акром Юсупов, Т. И. Заставников, П. А. Боровиков, Х. Мусин, Қодир-Ғулом (В. К. Янушевский), Раҳмоновлар салмоқли ҳисса қўшдилар.

Мустақиллик даврида ўзбек цирки халқаро цирк майдонига чиқиб, муносиб урин эгаллади. Унинг репертуари бирмунча кенгайиб, замонавий томошабинлар талабига мос янги цирк томошалари билан бойиди. Миллий руҳда саҳналаштирилган, анъанавий ва замонавий томошалар 20 га яқин мамлакатларда намойиш этилди. Нуфузли халқаро фестиваль ва курик-танловларда муваффақиятли қатнашди. 1991 й. дан «Ўзбекдавлатцирк» Республика бирлашмаси фаолият курсатмоқда. Пўлат Тошканбоев.