ЦИРКОНИЙ

ЦИРКОНИЙ (лот. Zirconium) , Zr – Менделеев даврий системасининг IV гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 40, ат. м. 91,22. Табиий Цирконийнинг 5 та изотопи бор; 90Zr (51,46%), «Zr (11,23%), 92Zr (17,11%), 94Zr(17,40%) ва %Zr (2,80%). Ц. нинг сунъий йўл билан 2 та радиоактив изотопи 93Zr (Т1/2=1,1106 й.) ва 95Zr (T|/2=65 кун) олинган; улар радиоактив индикаторлар сифатида ишлатилади.

Цирконийни М. Клапрот 1789 й. да кашф қилган, у циркон минералини анализ килиб, янги элемент оксидини ажратиб олган (циркон сўзи арабча Zerk — қимматбаҳо тош ёки форсча Zargun — олтин тош демакдир). Цирконий зийнат тош сифатида қадимдан маълум. Ер пўстининг масса жиҳатидан 2102% ини ташкил қилади. Цирконийнинг циркон (ZrSiO4) ва бадделеит (ZrO2) номли минераллари маълум.

Цирконий кумуш каби ялтироқ, қаттиқ, боғланувчан, пластик металл. Цирконийнинг а – ва (3-модификациялари маълум. ос Цирконий гексагонал панжарада, () – Ц. ҳажмий марказлашган куб панжарада кристалланади. Цирконийнинг зичлиги 6,46 г/см3 (20° да), суюкданиш т-раси 1852°, қайнаш т-раси 3580—3700°.

Цирконий кимёвий хоссаси жиҳатидан гафнийтя ўхшаш. Кўпчилик металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Электр ва иссиқликни ёмон ўтказади. Цирконийнинг гидриди кулранг тусли мўрт металлси-мон кукун. Цирконий фторид кислота НҒ билан нитрат кислота HNO3 аралашмасида эрийди. Цирконий юқори т-рада кимёвий жи-ҳатдан жуда фаол. Бу шароитда у галогенлар, кислород, олтингугурт, углерод ва азот билан шиддатли реакцияга киришади. Цирконий ўз бирикмаларида 4 валентли. Цирконий кислород атмосферасида қиздирилса, оқ тусли цирконий (ГУ)-оксид ZrO2 ҳосил бўлади. Бу модда сувда ҳам, суюлтирилган кислота ва иш-қорларда ҳам эримайди, концентрланган сульфат кислота билан киздирилганида жуда сует (НҒ да тез) эрийди.

ZrO2 га мувофиқ келадиган цирконий (Г/)-гидроксид (ZrOH)4 цирконий хлорид ZrCl4 га ишқор таъсир эттирилганда ҳосил бўлади. (ZrOH)4 сувда оз эрийди, кучеиз (амфотер) асос. Цирконий (1У)оксиднинг Me2Zr03, Me4ZrO4 таркибли тузлари ZrO2 ни ишқорлар билан қиздириш натижасида олинади (бу ерда Me—1 валентли металл). Цирконий тузлари эритмада гидролизланиб, циркония ионини ZrO2+ ҳосил қилади. Цирконий галогенидларини ҳосил қилиш учун ZrO2 ни кумир билан бирга галоген атмосферасида қиздирилади. ZrCl4 кўпчилик металлар (ҳамда водород) нинг галогенидлари билан комплекс тузлар ҳосил кила олади.

Циркон ва бадделеит минерали Цирконий олишда хом ашё ҳисобланади. Соф Цирконий атом техникасида нейтронларни қайтарадиган конструкцион материал сифатида ишлатилади.

Loading...