ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАР

ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАР — рутадошлар оиласининг цитрус туркумига мансуб доим яшил ўсимликлар, экиладиган мевали дарахтлар. Апельсин, мандарин, грейпфрут, лимон, бергамот, цитрон, шеддок, бигарадия ва б. 30 га яқин тури бор. Шим. Хитойдан Ав-стралиягача, Ўрта денгиз соҳилларидан Европага тарқалган. Ўзбекистонда Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-ти, Тошкент вилояти Қибрай тумани ва б. иссиқхона хўжа-ликларида ўстирилади. Цитрус ўсимликлар бутасимон ёки паст дарахтсимон, барча органларида хушбўй эфир мойи бор. Гуллари барг қўлтиғида жойлашган, хушбўй, четдан ва ўзидан чангланади. Меваси хушхўр, парҳез ва доривор хусусиятга эга, турли витаминлар ва лимон кислотага бой. Мас, лимон ва апельсинда 60 мг % С витамини, 600—700 мг % Р витамини бор. Мева шакли думалоқ ёки тухумсимон, оч сариқ, тўқ сариқ, сегментларга бўлинган. Тарки-бида пектин, каротин, қанд, С, В, Р витаминлари бор. Мевалари янгилигида ейилади, консервалар, мураббо, цукат тайёрланади. Барг ва поясидан эфир мойи олинади. Цитрус ўсимликлар пайванд қилиб ва қаламчаларидан кўпайтирилади. Экилгандан сўнг 3—4 й. дан ҳосилга киради. 20—60 й. атрофида юқори ҳосил олинади.

Loading...