ЦИХЛАСОМАЛАР

ЦИХЛАСОМАЛАР (Cichlasoma) – олабуға балиқлар туркуми уруғи. Уз. 10—30 см. Танаси баланд, икки ёндан сиқиқ. Эркакларида орқа ва анал сузгичлари кейинги чети узун ва ўткир. Ранги ҳар хил, кўпинча доғлари йўл-йўл тусда бўлади. 20 га яқин тури бор. Шим. Американинг жан. қисми, Жан. Америка ва Кариб денгизи о. ларидаги чучук сув ҳавзаларида тарқалган. Сув тубидаги сувўтлар орасида яшайди. Увилдириқ ташлашдан олдин жуфт ҳосил қилади. Урғочиси бир неча юзтадан 2 мингтагача увиддириқ ташлайди. Тухумлари ва ёш балиқчаларни қўриқлайди. Бир қанча турлари аквариумларда боқилади.

Loading...