ЦУКЕРВАНИК Исаак Платонович

ЦУКЕРВАНИК Исаак Платонович (1901.23.5, Боку – 1968.21.4, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (1966). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1942). Киме фанлари д-ри (1940), проф. (1940). Туркистон ун-тини тугатган (1927), органик кимё кафедраси мудири (1938 й. дан). Асосий илмий ишлари ароматик бирикмаларни алкиллаш ва ациллашга оид. Ароматик углеводородларни спиртлар билан алюминий хлорид иштирокида алкиллаш усулларини ишлаб чиққан (1933—34). Бифункционал бирикмалар билан алкиллаш реакцияларини ўрганган ҳамда галоид-, окси-, алкокси-, карбокси-, циан – ва нитро-ҳосилалар олиш усулларини таклиф этган. Дефолиантлар, десикантлар ва ўстириш регуляторлари синтезини амалга оширган (1963 й. дан).

Ас: Исследования нефтей Ўзбекистана, Т., 1938; Исследования в области алкилирования ядра ароматических соединений, Ереван, 1955.

Loading...