ЦВЕТАЕВА Марина Ивановна

ЦВЕТАЕВА Марина Ивановна (1892.26.11, Москва – 1941.31.8, Ела-буга, Татаристон) рус шоираси. Москва ун-ти проф. Лозанна ва Фрей-фургдаги мусика мактаби ва католик пансионда, Ялтадаги кизлар гимназиясида ўқиган. Октябрь тўнтаришини қабул қилмай, 1922 й. да Прагага, 1925 й. да эса Парижга кўчиб борган. Муҳржирликда муҳтожлик ва ватансизлик азобини бошидан кечирган Цветаева 2-жаҳон уруши бошланиши билан СССРга қайтиб келган (1939). Аммо кўп ўтмай, руҳий изтироблар орқасида ўз жонига қасд қилган.

Дастлабки шеърий тўпламлари — «Оқшом альбоми» (1910) ва «Сеҳрли фонарь» (1912). 1916 й. га келиб, Цветаева ижо-дининг асосий мавзуи — муҳаббат, Россия, шеърият мавзуи узилкесил шаклланади. Цветаеванинг 20-й. лар аввалига оид шеърлари оқ гвардиячиларнинг муҳожирликда нашр этилган жур. ларида эълон қилинади. Шу даврда унинг «Блокка аталган шеърлар», «Ҳижрон»(1922), «Психея, Романтика», «Ҳунар» (1923) шеърий китоблари ва «Баракалла» (1924) достон-эртаги нашр этилган. Цветаеванинг «Россиядан кейин. 1922 — 25» сўнгги тўплами 1928 й. Парижда босилган.

Цветаева шеърияти мусиқийлиги, товушнинг шеър мусиқий қурилмасидаги катта ўрни ва аҳамияти билан ажралади. Ташки дунё билан муроса қила олмаган ва шу дунёдаги ҳаётида рўшнолик кўрмаган шоиранинг асарлари, жумладан, «Тоғлар достони», «Интиҳо достони» (1926), «Крисолов» лирик сатираси (1925), ҳатто антик давр сюжетлари асосида ёзилган «Тезей» (1927) ва «Федра» (1928) трагедиялари узун ҳамда кескин монологлардан таркиб топган. Цветаева насрда ҳам қалам тебратиб, М. Волошин, О. Мандельштам, А. Белий ва б. ҳақида фалсафий ўйлар ва хотиралардан иборат ўзига хос адабий портретларни яратган.

Loading...